ГЕДИН Свен Андерс

ГЕДИН Свен Андерс (1865.19.2-Стокгольм —1952.26.11) — швед сайёҳи. 1893 й. дан 1902 й. гача Тибет ва Марказий Осиёнинг шим.-ғарбини тадқиқ этган. 1905—08 й. ларда Трапезунд (Трабзон)дан чиқиб Эроннинг шим.-шарқи, Кашмир орқали Браҳмапутра ва Сатлаж дарёларининг бошланиш жойигача етиб бориб, Трансҳимолай тоғларини тадқиқэтди. 1923 й. да Шим. Америка, Япония, Монголия ва Сибирь орқали дунё бўйлаб саёҳат қилди. 1927—35 й. ларда Хитой, Монголия, Ғарбий Тибет ва Шарқий Туркистонни ўрганди.