ГДАНЬСК — Польшанинг шим. даги шаҳар. Болтиқ денгизи бўйида, Висла дарёси соҳилидаги йирик порт. Халқаро аэропорт бор. Сопот ва Гдиня ш. лари билан Труймясто ш. агломерациясини ташкил этади. Гданьск воеводалигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 465 минг киши (1990-й. лар ўртаси).
Шаҳар илк бор 997 й. да тилга олинган. 10—13-а. ларда Шарқий Помор князлигининг маркази. 1793—1918 й. ларда Пруссия қўл остида, сўнгра Германия ҳукмронлигида бўлди. 1919 й. да «Эркин шаҳар» деб эълон қилинди. 1939 й. да немис-фашист қўшинлари томонидан босиб олинган. 1945 й. да шаҳарни озод қилишда ўзбек генерали Собир Раҳимов қатнашган.
Гданьск портида йиллик юк ортиб-тушириш қарийб 20 млн. т. Г. орқали четга кумир, ёғоч-тахта ва б. чиқарилади; четдан руда, фосфатлар ва б. келтирилади. Саноатида машинасозлик, айниқса кемасозлик, электротехника етакчи уринда. Киме (лак, бўеқ), озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш, тикувчилик саноати ҳам ривожланган. Гданьск — муҳим маданият маркази. Ун-т, политехника, пед., мед., денгизчилик интлари, илмий муассаса ва ташкилотлар, опера ва драма театрлари бор. Меъморий ёдгорликларидан ратуша (14 — 15-а. лар), Биби Марям костёли (14—16-а. лар), Катта арсенал (17-а. бошлари) ва б. сақланган. Шаҳар 2-жаҳон уруши вақтида катта зарар кўрди. Урушдан кейин қайта қурилиб, янги турар жой ва жамоат бинолари бунёд этилди.