ГАУМАТА

ГАУМАТА (сохта Бардия) — мидиялик мубод (коҳин), ахоманийлар подшоси Камбис (Кир II ўғли)га қарши чиққан. У ўзини Камбис томонидан яширин равишда ўлдирилган Кирнинг кенжа ўғли — Бардия деб атаб, мил. ав. 522 й. тахтни эгаллаб олган. Доро I раҳбарлигидаги фитначилар томонидан тахтдан ағдарилиб, қатл этилган.