ГАРОННА

ГАРОННА — Франциянинг жан.ғарбидаги дарё. Уз. 647 км. Ҳавзасининг майд. 56 минг км2. Пиренеи тоғларидан бошланиб, Атлантика океанининг Бискай қўлтиғига Дордонь дарёси билан биргаликда Жиронда эстуарийсини ҳосил қилиб қуйилади. Дарё юқори оқимида тоғ дарёси, қуйи оқимида типик текислик дарёсидир. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ёмғир ёққанда ва тоғлардаги қор эриганда қаттиқ тошади. Қуйилиш ерида ўртача сув сарфи 680 м3/сек. Каналлар системаси орқали Ўрта денгиз билан боғланган. 190 км масофада (Бордо ш. гача) океан кемалари қатнайди. Дарёга сув омборлари, ГЭСлар қурилган. Суғоришда фойдаланилади.