ГАРНИТУРА, тўплам (франц. qarniture) — муайян мақсад учун мўлжалланган нарсалар йиғиидиси: 1) мебель Г. си (гарнитур) — вазифаси жиҳатидан умумий бир мақсадга қаратилган (зал, ошхона, ётоқхона ёки кабинетни жиҳозлаш учун зарур бўлган) мебеллар мажмуи;
2) кийим-кечак Гарнитураси — аёлларнинг ички ёки устки кийимлари тўплами;
3) шрифт Г. си — босмахонада ҳарф териш учун зарур материаллар, бундай Гарнитура шрифти ўлчамлари (кегли) ҳар хил бўлиши мумкин, лекин қиёфаси (тўғри, курсив ва б.) бир хил бўлиши керак.