ГАПРИНДАШВИЛИ Нона Терентьевна (1941.3.5, Зугдиди ш.) — грузин шахматчиси, аёллар ўртасида 5-жаҳон чемпиони (1962—1978). Гаприндашвили аёллардан 1-бўлиб эркаклар ўртасидаги халқаро гроссмейстер унвонини олган. «Оскар» шахмат совриндори (1982). Грузия Миллий олимпия қўмитаси президенти (1989 й. дан).