ГАНЬСУ — Хитойнинг шим.ғарбидаги провинция. Майд. 366,5 минг км2. Ахрлиси 22,4 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Маъмурий маркази — Ланьчжоу. Рельефи, асосан, тоғлик. Иқлими континентал. Йиллик ёгин 150—400 мм, жан.-шарқида 600 мм гача. Аксари қисми тоғ дашти ва тоғ чули ландшафтларидан иборат. Ганьсу асосан деҳқрнчилик рни. Хуанхэ дарёсининг юқори оқимида суғориб экиладиган деҳқончилик қадимдан ривожланган. Ганьсу майдонининг 11% экинзор.
Буғдой, тариқ, гаолян, маккажўхори, арпа, қанд лавлаги, тамаки, пахта экилади. Чорвачилик ривожланган (қўй, қорамол, қўтос, туя, йилқи боқилади). Юйминь атрофларида нефть чиқарилади ва қайта ишланади. Озроқ тош-кўмир, мис ва темир рудалари қазиб чиқарилади. Кимё ва металлсозлик саноати корхоналари бор. Г. ҳудуди мил. ав. 3—2-а. ларда хитойликлар томонидан эгалланган. Ганьсу провинция сифатида 13-а. да Цинъюань, Линчжао ва Фин вилоятларининг бирлашувидан вужудга келган.