ГАЛЛЕ — Германиядаги шаҳар, Саксония-Анхальт ерида. Заале дарёси бўйида. Аҳолиси 303 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни, дарё порти. Киме саноатининг йирик маркази. Машинасозлик ривожланган, йирик вагонсозлик з-ди бор. Озиқ-овқат, кимё-фармацевтика ва ёгочсозлик корхоналари мавжуд. Шаҳар яқинидан кумир ва тош тузи қазиб чиқарилади. Мамлакатнинг китоб нашр қилувчи марказларидан бири. Табиий фанлар академияси (1652), ун-т (1694), иккита илмий тадқиқот инти, пед. ин-ти, театрлар, ҳайвонот боғи, музейлар бор. 14 — 16-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланиб қолган.