ГАЛИЛЕИ (Galilei) Галилео (1564.15.2, Пиза – 1642.8.1, Арчетри, Флоренция яқинида) — итальян физиги, астрономи ва механиги; аниқ табиатшунослик асосчиларидан бири. Галилеи аслзодалар оиласида дунёга келган. Отасининг ундови билан Пиза ун-тига кириб (1581), тиббиётни ургана бошлаган. Бу ерда Аристотель физикаси билан танишган, Евклид ва Архимед мат. сини Урганган. Геом. ва механикага қизиқиб кетгач, Галилеи тиббиётдан воз кечиб, 4 йил мобайнида мат. ни ўрганган ва ихчамгина «Кичик тарозулар» асарини ёзган (1586; 1655 й. нашр қилинган). Бу асари уни итальян математиклари орасида машҳур қилган. Галилеи механика билан астойдил шуғулланган. Кейинчалик инерция қонунинк кашф этган, кучларни қўшиш қоидасини ифодалаб берган, кўчирма ҳаракат тезлиги доимий бўлган чогдаги нисбийлик принципини яратган, механик ҳаракатнинг асосий курсаткичларини микдорий жиҳатдан аниқлаган. Жисмнинг қия текисликдаги ҳаракати, маълум бурчак остида отилган жисмнинг ҳаракати, эркин тушиш ҳақидаги қонунларни дастлаб Галилеи кашф этган, ҳаракатнинг сақланиши тўғрисидаги муҳим фикрга тегишли тушунчаларни киритган. Галилей — Ньютон механикаси илмнинг муҳим тармоғига айланди. Галилеи олам тузилишини тушунтиришда Н. Коперник йулидан борди. Ўзи ясаган (32 марта катта қилиб кУрсатадиган) телескоп ёрдамида Ой сиртининг нотекислигини, Венера фазасининг Узгаришини, Қуёш доғларини, Юпитернинг 4 та йулдошини кашф қилди ва Қуёшнинг уз ўқи атрофида айланишини исботлади. Галилеининг бу ишлари «Юлдуз хабарчиси» (1610— 11) асарида баён қилинган. «Олам тузилишининг икки асосий системаси ҳақида диалог» (1632) асарида гелиоцентрик систематлт тўғрилигига асосли далиллар келтирган. Абу Райҳон Беруний қаби Галилеи ҳам Аристотелнинг «енгиллик кучи» тушунчасига қарши чиқиб, фақат оғирлик кучини тан олди. У табиий ҳодисаларни тажриба ва математик фикрлаш асосида тушунтиришга ҳаракат қилган.
Галилеи дунёқараши — механистик материализм. У оламдаги барча ҳодисалар моддий асосга эга бўлиб, механика қонунларига бўисунади, деб тушунган, схоластиката қарши чиққан. Механистик материализмнинг барча нуқсонлари Галилеи дунёқарашига ҳам тааллуқли. Галилеи ўз замонасининг иғлор гояли кишиларидан булган.
Галилеининг истеъдоди фан соҳалари билан чекланиб қолмайди: у мусиқачи, рассом, санъат шинавандаси, адабиётшунос ҳам бўлган. Унинг илмий рисолалари равон ва оддий тилда ёзилганлиги учун уларни ҳам бадиий адабиёт жумласига қўшиш мумкин. У лотин тилини мукаммал эгаллаган. Н. Коперникнинг гелиоцентризмини қатъий ёқлагани учун Галилеи 1633 й. да католик черков томонидан инквизиция судига берилган, натижада Н. Коперник таълимотидан воз кечишга мажбур бўлган ва 1633 й. 22 июнда черковда таз чукиб тавба қилган; унга Ер ҳаракати тўғрисида гапириш ва асарларини нашр қилиш тақиқлаб қўйилган. Галилеи умрининг охиригача «инквизиция асири» ҳисобланган. Галилеи 1637 й. да кўр бўлиб қолган. Асрлар ўтиб хақикат қарор топди: 1992 й. да Рим папаси Иоанн Павел 2 инквизиция суди карорини нотўғри деб топди ва Галилеини оқлади.