ГАИТИ (Haiti), Гаити Республикаси (Republigued’Haiti) — Вест-Индиядаги давлат. Катта Антил о. лари гуруҳидаги Гаити о. нинг гарбий қисмини ва бир қанча майда ороллар, жумладан Гонав ва Тортю о. ларини ўз ичига олади. Майд. 27,8 минг км2. Аҳолиси 7,3 млн. киши (2000). Пойтахти — Порт-о-Пренс ш. Маъмурий жиҳатдан 9 депар-таментга, департаментлар округларга, округлар эса жамоа (коммуна)ларга бўлинади.
Давлат тузумя. Гаити — республика. 1987 й. 29 мартдаги референдумда маъқулланган конституция амал килади. Давлат бошлиғи — президент. У умумий тўғри яширин овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади. Янги муддатга такрор сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимият — Миллий ассамблея (икки палатали парламент). Ижроия ҳокимият президентга ва бош вазир бошчилигидаги ҳукуматга тегишлидир.
Табиатн. Рельефи тоғли, ҳудуди асосан бўр даври ва палеоген-неоген жинслардан таркиб топган. Бу жинслар орасида йирик алюминий рудаси конлари бор. Иқлими — тропик пассат иқлим. Уртача ойлик т-ра 22—28°, ёғин шамолга рўпара ён бағирларда йилига 2000 мм дан кўпроқ, шамолга тескари ён бағирларда ва ботикларда 500—800 мм. Кема қатнайдиган йирик дарёси — Артибонит. Гаити жан. да қимматбаҳо дарахтли ўрмонлар кўп. Артибонит дарёси водийсида сертикан бутазор ва кактусзорлар бор. Миллий боғи — Ла-Сигадель.
Аҳолисннинг 99% дан кўпроғи — гаитилар. 16—18-а. ларда Африкадан келтирилган қулларнинг авлодларидир (90% негрлар, қолганлари мулатлар). Аҳолининг 30,3% шаҳарларда яшайди. Давлат тили — француз тили, лекин аҳолининг деярли ҳаммаси гаити креол тилида гаплашади. Расмий дин — католик дини. Йирик шаҳарлари — Порт-оПренс, Кап-Аитьен, Гонаив, Леке.
Тарихи. 15-а. охиригача бу оролда индейс қабилалари яшаган. 1492 й. X. Колумб экспедицияси оролни кашф этиб, уни Эспаньола деб атаган. 17-а. да СанКристобаль о. га (Гаити о. яқинида) жойлашиб олган француз қароқчи авантюристлари секин-аста Эспаньоланинг ғарбий кисмини эгаллаган. 17-а. охиридан Г. Францияга қарам ҳудудга айланиб, Сан-Доминго деб аталган. Маҳаллий халқ оқ танлилар билан тенг ҳуқуққа эга бўлиш мақсадида 1791 й. қўзғолон кўтарди. Франция мустамлакачиларига қарши кўтарилган қўзғолон раҳбари Ф. Д. Туссен-Л увертюр узоқ муддатли жанглардан сўнг оролдан француз, шунингдек инглиз ва испан мустамлакачиларини ҳам қувиб чиқарди.
1801 й. Сан-Домингода қулдорлик бекор қилинди, шу йили ассамблея чақирилди, конституция қабул қилиниб, Ф. Д. Туссен – Л увертюр Сан-Домингонинг умрбод ҳокими килиб сайланди. 1802 й. Франция оролни ўзига қаратишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо 1803 й. Вертье яқинидаги жангда мағлубиятга учради. 1804 й. 1 янв. да Мустақиллик декларацияси эълон қилинди. Лотин Америкасида биринчи бўлиб мустақилликка эришган бу давлат яна ўз номи билан Гаити деб атадди. 1806 й. ги конституцияга биноан, Гаити республика деб эълон қилинди. 1822 й. оролнинг шарқий (испан) қисми Гаитига қўшиб олинди. Гаитининг шарқий (собиқ испан) қисми 1844 й. ажраб чиқиб, мустақил давлат — Доминикана Республикаси тузилди. 19-а. охиридан Гаитига АҚШ капитали кириб кела бошлади. 1915 й. сент. да имзоланган битимга мувофиқ АҚШ Г. молиясини ўз назоратига олиб, мамлакатни АҚШ протекторатига айлантирди. Мамлакатда авж олган миллий озодлик ҳаракати оқибатида АҚШ 1934 й. да Гаитидан ўз аскарларини олиб чиқди. 2-жаҳон уруши даврида Гаити АҚШ нинг ҳарбий ва хом ашё таъминоти базасига айланди. 1957 й. окт. сайлови натижасида ҳокимият тепасига диктатор Ф. Дювалье келди. У барча илғор ташкилотларни тақиқлади. 1964 й. Дювалье ўзини «умрбод президент» ва «Гаити миллатининг отаси» деб эълон қидди. У ва унинг сулоласи 1986 й. бошларигача мамлакатни бошқарди. Диктатура ағдарилгач, мамлакатдаги сиёсий ҳолат беқарор бўлиб турди. 1990 й. да сайланган президент Ж. Б. Аристид 1991 й. сент. ҳарбий тўнтариш натижасида лавозимидан четлатилиб, мамлакатдан ҳайдаб юборилди; 1994 й. да у яна лавозимига тикланди. 1995 — 2000 й. ларда мамлакат президенти Рене Преваль, 2000 й. дан яна Ж. Б. Аристид. Гаити — 1945 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 1 янв. — Мустақиллик куни (1804).
Снёсий партияларн ва касаба уюшмаларн. Гаитида демократияни тиклаш ҳаракати, 1986 й. да тузилган партия; Демократия ва ўзгаришлар миллий фронти, 1990 й. тузилган; Г. коммунистлари бирлашган партияси, 1968 й. ташкил этилган; «Лавальяс фамий» партияси, 1996 й. тузилган; Инқилобий илғор миллий партия, 1986 й. ташкил этилган; Г. христиандемократик партияси, 1978 й. тузилган; Г. меҳнаткашлари мухтор касаба маркази, 1980 й. тузилган; Г. ишчилари миллий иттифоқи, 1951 й. ташкил этилган.
Хужалиги. Гаити — Лотин Америкасида иқтисодий жиҳатдан энг қолоқ мамлакатлардан бири. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. нинг улуши 34%, саноатнинг улуши 13,2% ни ташкил этади.
Қ. х. да асосий экин — кофе; агава, шакарқамиш, пахта, цитрус экинлар, банан, маккажўхори, шоли, тамаки ҳам экилади. Тоғларида яйлов чорвачилиги ривожланган; қорамол, эчки, қўй боқилади. Денгиз жониворлари овланади. Тоғларда қимматбаҳо ёғоч тайёрланади.
Энергетика четдан келтириладиган нефть асосида ишлайди. Бир йилда ишлаб чиқариладиган электр энергия 359 млн. кВт-соат. Ер ости бойликларидан боксит, мис қазиб чиқарилади. Озиқовқат ва енгил саноат корхоналари, қандшакар з-длари, сизаль (агава япроғидан олинадиган луб тола)ни дастлабки ишлаш ф-калари, совунгарлик, шоли оқлаш ва б. корхоналар бор. Пойтахт яқинида дори-дармон ишлаб чиқарувчи фармацевтика з-ди, цемент корхоналари жойлашган. Мирагон яқинида глинозём, алюминий оксиди з-ди бор. Асосий саноат маркази ва денгиз порти — Порт-оПренс ш. Т. й. лар уз. — 376 км, автомобиль йўллари уз. — 4 минг км га яқин, жумладан қаттиқ қопламали йўллар — 1,5 минг км. Халқаро аэропорти бор. Четга, асосан кофе, боксит, сизаль ва қанд чиқарилади. Четдан нефть маҳсулотлари, газлама, озиқ-овқат, турли машиналар келтирилади. Савдо-сотиқдаги асосий мижози — АҚШ. Пул бирлиги — гурд.
Маорифн, маданий-маърифий ва илмий муассасалари. Гаитида 7—12 ёшдаги болалар учун пулсиз мажбурий бошланғич таълим жорий қилинган бўлсада, аҳолининг кўпчилиги (62%) саводсиз. 6 й. лик бошланғич, 7 й. лик ўрта мактаблар, 3 й. лик ҳунар-техника, қ. х. билим юртлари ва б. мактаблар, бир қанча коллежлар бор. 3—6 ёшли болалар учун мактабгача тарбия муассасаларининг аксарияти хусусийдир. Порт-о-Пренсда ун-т ва 3 олий техника мактаби, Миллий кутубхона (1940), Миллий музей (1938), Г. халқлари музейи (1949), Бадиий марказ (1944) бор.
И. т. муассасаларининг асосий қисми ун-т таркибида. Етакчи и. т. муассасалари: Ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқот маркази, этнология, эндокринология ин-тлари. Мамлакатдаги илмий ишларга Илмий тадқиқотлар миллий кенгаши умумий раҳбарлик қилади.
Матбуоти, радиоэшиттиршпи ва телекўрсатуви. Гаитида бир қанча газ. ва жур. лар нашр этилади. Йириклари: «Матэн» («Тонг», кундалик газ., 1908 й. дан), «Монитер» («Мураббий», ҳафтада 2 марта чиқадиган расмий газ.), «Нувеллист» («Хабарчи», кундалик кечки газ., 1898 й. дан), «Букан» («Гулхан», онда-сонда чиқадиган газ., 1969 й. дан); Г. матбуот агентлиги — ГАП ҳукумат ахборот агентлигидир (1981 й. да тузилган). Миллий алоқа кенгаши радио-эшиттириш хизмати ҳисобланади (1969 й. ташкил этилган). Мамлакатда 33 радио ва 5 телест-я бор. Жумладан, Г. Миллий радиоси, «Радио Анти-Интер», «Радио Метрополь» радиостялари, «Гаити миллий телекўрсатуви» ҳукумат хизмати, Гаити телекўрсатуви тижорат хизмати мавжуд.
Адабиёти (француз тилида). Фольклорида индейс ва Ғарбий Африка адабиётининг таъсири бор. 18—19-а. лар адабиётида Гаити халқларининг мустақиллик учун кураши ўз аксини топди. Гаити мустақилликка эришгандан сўнг поэзия ва драматургия, кейинроқ француз адабий оқимлари таъсирида романчилик, публицистика ривожланди. Миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши (1915—34) натижасида Ж. Румен, Ж. Бриер, Э. Румер, Р. Камил каби шоир ва ёзувчилар ижодида миллий ифтихор, ижтимоий норозиликлар янгича мазмун ва услубда, қаҳрамонона образларда талқин этилди. Ж. Синеас, Т. Филипп, Пьер Марселей ижодида оддий меҳнаткашлар ҳаёти акс этди.
2-жаҳон урушидан сўнг адабий жараёнда юксалиш юз берди. «Қора руда» (1956), «Денгиз ҳайвонининг кундалиги» (1964) шеърий тўпламлари (Р. Депестр), «Шудринг эгалари» (Ж. Румен), «Тангри кулгуси» (Э. Сент-Аман), «Нафрат уруғи» (А. Лёспес), «Кўз очиб юмгунча» (Ж. С. Алексис) романларида мухим ижтимоий муаммолар қаламга олинди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати.
Гаитида индейсларнинг қад. маданият намуналари — қўдда ишланган турли сопол шакллар сақланган. 1808—16 й. ларда Кап-Аитьен яқинида Ла-Ферьер қалъаси ва 18-а. француз саройларига ўхшаш Сан-Суси саройи, 1920-й. ларда эса Порто-Пренсда Миллий сарой курилди. Негр ва мулатларнинг халқ ижоди (ёғоч ниқоблар, деворий расмлар) Гаити ҳаёти ва табиатини севиб, уни содда, бироқ рангдор расмлари билан тасвирловчи мустақил ўқиб ўрганган рассомлар (Ф. Обен, Э. Ипполит, Л. Пуассон) ижодига асос бўлди. Ёғоч ўймакорлари (Ш. Нормиль, А. Лафонтан) негрлар ҳаётидан турли манзаралар яратганлар.