ГАЗ ТЕРМОМЕТР

ГАЗ ТЕРМОМЕТР — т-рани ўлчаш асбоби. Иши идеал газ босими р ёки ҳажми V нинг т-рага боғлиқлигига асосланган: pV=RT (R — газ доимийси). Т-ра шкалаларини тузиш т-рани Газ термометр воситасида ўлчашга асосланган. Газ термометрдан Халқаро амалий т-ра шкаласининг репер (таянч) нуқталарини аниқлашда бирламчи т-ра асбоби сифатида фойдаланилади. Одатда доимий ҳажмли Газ термометрдан фойдаланилади; унда т-ранинг ўзгариши газ босимининг ўзгаришига мутаносиб юз беради. Газ термометр воситасида т-ра 2 дан 1300 К гача оралиқда ўлчанади. Бунда эришиш мумкин бўлган аниқлик 3-10—3—2-10—z К ни ташкил қилади.